Аламедадаги махфий иқлим тажрибаси

    Биласизми? 11 апрел 2024 1508

    АҚШда қуёш геомухандислик лойиҳаси бўйича махфий тажрибалар бошланди.

    Бундан мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашишдир.

    Калифорния кўрфазида иқлим ўзгариши бўйича ғалати тажриба ўтказилмоқда. Вашингтон унивеситети бир гуруҳ олимлари Сан-Франсиско кўрфазининг шарқий қирғоғидаги Аламедада ишдан чиққан самолёт ташувчи кемасидан ҳавога микроскопик туз заррачаларини осмонга йўналтиришмоқда. Бу, қуёш нурини акс эттирувчи булутларни кўпайтириш орқали глобал исиш жараёнини секинлаштириш бўйича мамлакатдаги биринчи очиқ тажрибадир.

    Бу ҳақда жуда кам одам олдиндан билганлиги, глобал исишни секинлаштиришнинг потенциал усули сифатида уларга қизиқиш ортиб бораётганига қарамай, бу каби геомуҳандислик лойиҳаларига танқидий кўз билан қарайдиганлар талайгина. Шу каби танқидчиларнинг лойиҳани тўхтатиб қўйишига бўлган уринишларидан қўрқиб, лойиҳа муаллифлари тафсилотларни сир тутмоқдалар.

    Тажриба май ойининг охиригача давом этади. Кўплаб мутахасислар Вашингтон университети лойиҳасининг навбатдаги қадамларини диққат билан кузатиб боришмоқда, лойиҳа икки босқични ўз ичига олади, бу қирғоқдан бир чақирим узоқликда номаълум ҳудуд устида бўлиб ўтмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates