Алиментни вақтида тўлаш керак, акс ҳолда...

    Ижтимоий ҳаёт 2 июн 2021 1412

    Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент маблағларни ўз вақтида ундириб беришга алоҳида эътибор қаратилган.

    Ўз ўрнида фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаганларга судлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Фуқаро И.Т. дан ундирувчи Ф. Т. нинг фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва алиментни ўз вақтида тўлаб боришлиги огоҳлантирилган. Бироқ, бу масъулиятни унутган отанинг алиментдан қарздорлиги жорий йилнинг май ҳолатига 12.546.553 сўмни ташкил этади. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилди ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарори билан М.Н. дан Д.М. фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш кўрсатиб ўтилган. Бироқ, ота ҳам алимент тўлашни ўрнига турли баҳоналар билан фарзанди моддий таъминотини бажармай келди. Қарздорлик салкам 13 млн. сўмга етади. Сайёр суд давомида бу бўйича тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва қарздор отага 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Илҳомжон Қодиров,
    МИБ Давлатобод туман бўлими бошлиғи

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates