Çalık Enerji билан ҳамкорлик масаласи муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 23 август 2023 1056

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Çalık Enerji турк компаниясининг бош директори Онур Южекал билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Ш. Умурзоқов Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини маълум қилди. Жумладан, иқтисодиётни либераллаштириш, бизнес учун қулай муҳит яратиш, қонун ва ҳуқуқий кафолатлар устуворлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда, шунингдек, инвесторлар билан ишлашнинг тўлақонли тизими жорий этилди. Бундан ташқари, меҳмонларга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фаолияти, унинг қисқа ва узоқ муддатли режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Онур Южекал Çalık Enerji компанияси фаолиятининг йўналишлари ва кўлами ҳақида сўзлаб берди. Компания Ўзбекистон энергетика соҳасида рўй бераётган ўзгариш ва ислоҳотларнинг гувоҳи эканлигини таъкидлаб, истиқболли ҳамкорлик учун барча асос ва шароитлар мавжудлигига урғу берди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates