Сунъий интеллект тизимлари Европа Иттифоқи бозорига кириш учун бир қатор мажбуриятларни бажариши керак

    Европа Иттифоқи Кенгаши сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади.

    ЕИ Кенгаши расмий сайтида хабар берилишича, қонун 21 май куни маъқулланган.

    Янги қонун сунъий интеллектга асосланган турли хил тизимларни хавфига қараб таснифлайди. Чекланган хавфга эга сунъий интеллект тизимлари “жуда оддий” шаффофлик талабларига бўйсунади. Юқори хавфли сунъий интеллект тизимлари Европа Иттифоқи бозорига кириш учун бир қатор мажбуриятларни бажариши керак бўлади.

    Фуқаролар ҳуқуқларига таҳдид соладиган баъзи СИ иловалари тақиқланади. Хусусан, биометрик идентификация тизимлари, «ижтимоий рейтинг» тизимлари, шунингдек, инсон хатти-ҳаракатларини бошқарадиган ёки одамларнинг заиф томонларидан фойдаланадиган сунъий интеллектлар тақиқланади.

    Энди ҳужжат ЕИ Кенгаши ва Европарламент раҳбарлари томонидан имзоланиши керак, шундан сўнг у тахминан бир ойдан кейин кучга киради. ЕИ мамлакатларига ундан фойдаланишга тайёргарлик кўриш учун икки йил вақт берилади.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates