Амалиёт билан назария уйғунлашсагина мустаҳкам билим олиш мумкин

    Таълим 13 август 2020 2504

    Умумтаълим мактабларидаги кимё ва биология фанларини ўқитиш сифати бугунги давр талабларига жавоб бермаётир, ўқитиш методологияси ва лабораториялар маънан эскирган, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш механизмлари жорий қилинмаган.

    Президентимизнинг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида муҳим қадам бўлди.

    Қарорда белгиланган муҳим жиҳатлардан яна бири шундан иборатки, Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, хўжалик бирлашмалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерлар ўзларига бириктирилган олий таълим муассасаларида кимё ва биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини таъминлаш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига эришиш, соҳадаги етук мутахассислар раҳбарлигида дипломолди амалиётларни ўташ, талаба ва профессор-ўқитувчиларни лабораториялардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш учун шароит яратиш, магистрлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишда амалий раҳбарликни амалга ошириш, илмий иш натижаларини амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўяди.

    Бу жараёнда, албатта, амалий машғулотларга катта эътибор бериш лозим. Фақат назария билан чекланиб қолмаслик керак. Амалиёт билан назария уйғунлашсагина мустаҳкам билим олиш мумкин. Шу боис, мактабларда лабораторияларга жиддий эътибор қаратиш зарур. Мактабда ўқувчилар агар лаборатория ускуналари билан бевосита ишласа, тажрибалар ўтказса ва уларнинг самарасини ўз кўзи билан кўрса, ўша дарс ва фанни чуқур тушунади ҳамда ўзлаштиради.

    Сарвар БАБАХОДЖАЕВ,

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни

    ривожлантириш агентлиги директори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates