Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси этиб сайланди

    Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, жамоатчилик вакиллари, вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессиясида сайланган Оқсоқоллар кенгашининг мажлиси ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси лавозимига 57-сонли «Бердақ» сайлов округидан депутат Оринбаев Аманбай Тлеубаевич номзоди тавсия этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан сессияда яширин овоз бериш йўли билан 57-сонли «Бердақ» сайлов округидан депутат Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси этиб сайланди. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.

    Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

    Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига Ф.Эрманов номзоди тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда сессияда Ф.Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси этиб тайинланди.

    Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates