Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олингач “E-qaror” тизими орқали қарорлар имзоланиши ҳолати ўрганилмоқда

    Мамлакатимизда 9 июн 2022 11456

    Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда 6 июнь куни қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 6 ва 7 июнь кунлари “E-qaror” электрон платформасида унинг имзоси орқали тасдиқланган 24 та ҳужжат жойланлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.

    Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров жиноят иши юзасидан ушланган бўлиб, унга суд ажримига кўра қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўлланилган.

    Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.

    “UZINFOCOM” МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.

    Ушбу жараёнда ҳужжатларни соҳталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди.

    Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates