Андижонда алимент ўрнига 4 сотихли ҳовли берилди

    Ижтимоий ҳаёт 23 июн 2025 575

    Андижон вилоятида қарздор отанинг алимент мажбуриятини бажармагани сабабли унинг отаси — яъни болаларнинг бобоси — 4 сотихли ҳовлини набиралари учун ҳадя қилди.

    Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 18.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Ж.дан ундирувчи М.Қ. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бироқ, қарздор алимент тўловларини амалга оширмасдан келгани сабаб 25 млн. сўм қарздорлик юзага келган.

    Қарздорликни ундириш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг отаси — фарзанди ва набиралари ўртасидаги муносабатни ҳисобга олган ҳолда 4 сотих ер участкасини алимент ўрнида беришга қарор қилди.

    Ҳовли калити ундирувчига топширилди ва бу билан алимент қарзи қопланди, ижро иши якунланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates