Қайд этилишича, мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан амалга оширилган. Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздордан алимент тўловлари белгиланган тартибда ундириб келинган.
Ижро жараёнлари давомида қарздор Д.М. ундирувчи Н.М. билан ўзаро келишувга келиб, фарзандларининг келажаги ва барқарор ижтимоий шароити учун алимент тўловлари ўрнини турар жой билан қоплашни таклиф қилди.
Мазкур келишув натижасида қарздор шахс Обод маҳалласида жойлашган икки хонали хонадонни ундирувчи номига расмийлаштириб берди. Бунда, алимент тўловлари вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган миқдор ҳисобга олинган ва томонлар ўзаро розилик билдирган.
Шу тариқа, ижро иши якунланган ҳолда, алимент мажбурияти қарздор томонидан кўчмас мулк шаклида тўлиқ қопланди.