Андижонда ота алимент қарзини 6 сотих ер билан қоплади

    Андижон вилояти, Улуғнор туманида яшовчи фуқаро алимент қарзи эвазига ўзига тегишли бўлган ер участкасини берди.

    Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди томонидан 19.09.2022 йилда Ш.Р.дан Н.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

    Ҳозирда алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш орқали амалга оширилаётган бўлса-да, илгари ўз вақтида тўланмаган маблағлар туфайли 4,2 млн сўм қарздорлик юзага келган.

    Ижро жараёнида қарздор билан ўтказилган суҳбат давомида у ўзининг 6 сотихли ер участкаси мавжудлигини маълум қилган ҳамда ушбу ерни алимент қарзи ва фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент ўрнига бериш таклифини илгари сурган.

    Ундирувчи аёл ушбу таклифга розилик билдириб, ер участкасини қабул қилишини маълум қилган. Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ер участкаси аёл номига расмийлаштириб берилди ва ижро иши якунланди.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates