Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Б.Д.дан ундирувчи Г.М. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган.
Бироқ, Бюро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ва алимент қарздорлиги 26 млн. сўмга бориб етган.
Қарздорликни ундириш мақсадида бир неча маротаба қарздорнинг яшаш манзилига борилганда у ердан топилмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор фуқаро ўз ҳовлисининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида “шифер” ортига яширинган ҳолатда топилган.