22 апр 2025
02:20

    Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

    Авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади

    Шу йилнинг 20 мартдан бошлаб Silk Avia Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни бошламоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

    • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:20, Андижонга етиб бориш соат 12:20;
    • Андижондан жўнаб кетиш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

    Авиачипталарни silk-avia.com сайтидан, мобил иловадан, мамлакатимизнинг барча халқаро аэропортларидан ва Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech