Андижонда туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жарима қўлланилди

    Ижтимоий ҳаёт 11 май 2023 1150

    У ишчиларни Меҳнат кодекси талабларига зид равишда, яъни иш вақтидан ташқари ишларда, тунги ишларда, шунингдек, дам олиш кунларида маъмурий тарзда мажбуран ишлатиб келинаётганликлари аниқланди.

    Ижтимоий тармоқларда ёритилган «Андижонда ярим кечаси мажбурий меҳнатга жалб қилинган ободонлаштириш ходими йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди» сарлавҳали хабар юзасидан махсус текширув комиссияси тайинланиб, ҳолат ўрганилди.

    Текшириш жарёнида, ишчиларни Меҳнат кодекси талабларига зид равишда, яъни иш вақтидан ташқари ишларда, тунги ишларда, шунингдек, дам олиш кунларида маъмурий тарзда мажбуран ишлатиб келинаётганликлари аниқланди.

    Мазкур ҳолат бўйича, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

    Бундан ташқари, ушбу бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилди ва бу бўйича Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилди.

    Содир бўлган автоҳалокат натижасида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига етказилган зарар суммаси – марҳуманинг ўртача олти йиллик иш хақи, яъни бир юз йигирма икки милион олтиюз ўттиз уч минг сўм миқдоридаги бир йўла тўланадиган нафақа Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 328-моддаси талабларига мувофиқ, тўланади.

    Бундан ташқари, турмуш ўртоғига ва 2 нафар фарзандларига 490.000 сўмдан ҳар ойда тўланадиган етказилган зарар суммаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 323-моддаси талабларига асосан тўланади.

    Содир бўлган автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган ишчига унинг даволаниши давомида касаллик варақалари бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатсизлик даражаси белгиланганда, унинг ўртача бир йиллик иш хақи 21 миллион 313 минг 772 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа суммаси ва ойма-ой тўланадиган етказилган зарар суммаси ҳисобланди.

    Юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида ходимларнинг оила аъзолари, фарзандларига боқувчисининг вафоти туфайли бир йўла нафақа ва ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар тўловлари Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади ва бунинг ижроси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан назоратга олинади.

    Махсус текширув якуни бўйича, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда ҳудудий Ички ишлар органига юборилиши таъминланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates