Андижондаги “самосуд”чиларнинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди

    Ижтимоий тармоқларда Асака туманида содир бўлган жанжал ва икки нафар йигитнинг калтаклангани акс этган видео тасвирлар тарқалди.

    Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

    Аниқланишича, шу йилнинг 8 июнь куни тонгги соат 4:30 ларда мазкур туманда яшовчи Х.Ж. шериклари – С.М. ва О.М. билан бирга ўзаро келишмовчилик сабабли Х.Д.ни калтаклаб, унга енгил тан жароҳати, фуқаро Р.Б.га эса ўртача оғир тан жароҳати етказган.
    Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида фуқаролар Х.Ж, С.М. ва О.М.ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 2025 йил 8 июль куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

    Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди томонидан 2025 йил 27 август куни судланувчилар Х.Ж., С.М.ва О.М.ларнинг ҳар бирига нисбатан 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates