Ангола Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

    Ўзбекистон ва Жанубий Африкада жойлашган Ангола ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2002 йил 31 майда ўрнатилган.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Анголанинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Аугушту да Силва Куньяни қабул қилди.

    "Анголанинг Ўзбекистондаги Элчиси Аугушту да Силва Кунья жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Академик алмашинув, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчини Ўзбекистон Ангола ўртасидаги икки томонлама муносабатларда сезиларли натижаларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр".

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Африкада жойлашган Ангола ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2002 йил 31 майда ўрнатилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates