Бениннинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистондаги вазифасини бажаришга киришди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бениннинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Андре Акамби Окунлола-Биауни қабул қилди.

    "Бениннинг Ўзбекистондаги Элчиси Андре Акамби Окунлола-Биау жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Ҳукумати Африка давлатлари билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор.

    Биз ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатини муҳокама қилдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ғарбий Африка мамлакати Бенин ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2005 йил 17 августда ўрнатилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates