Ҳолат бўйича, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганиб чиқилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабатида маълум қилинди.
Расмий муносабатда келтирилишича, видеолавҳадаги ҳолатлар ҳақиқатан Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига тегишли экани тасдиғини топган. Мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.