Ангрен шаҳрида ЙПХ инспектори ҳайдовчига нега "электрошокер" қўллади?

    Хавфсизлик 18 декабр 2023 1213

    Ангрен шаҳрида ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида рўй берган ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов изоҳ берди.

    Таъкидланишича, воқеа бугун 18 декабрь соат 12:00ларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳудудида содир бўлган.

    Унга кўра, шу куни хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи 1988 й.т. С.Х. бошқарувидаги Нексия-2 автомашинаси қоида бузганлиги учун тўхтатилган.

    Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш берилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида, ҳайдовчи ҳужжат беришдан бош тортиб воқеа жойидан кетиб юборган.

    Шундан сўнг шаҳар деҳқон бозори ҳудудида 2 чи марта тўхтатилган фуқаро огоҳлантирилиб, қонуний талабга бўйсуниши сўралганида, у ЙПХ инспекторини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, қаршилик кўрсатишда давом этган.

    Натижада инспектор Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга асосан, "электрошокер" қўллаган.

    Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо бериш мақсадида қўшимча ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates