Тоғ бағридан чиққан олима

    Лашкерак – Ангрен шаҳридан 28 км узоқликдаги чекка ҳудуд. Арча билан қопланган пурвиқор тоғлар этагида қишлоқнинг 120 ўринга мўлжалланган ва айни кунда 87 ўқувчи ўқиётган мактаби бор. Шу мактабни салкам 45 йил аввал филология фанлари номзоди, доцент Замира Мирзакаримова тамомлаган.

    ТДТУ Олмалиқ жамоаси “Олим ўқиган мактаб” лойиҳаси доирасида Қурама тоғлар билан ўралиб, денгиз сатҳидан 1800 метр баландда жойлашган, табиати тоза, баҳаво, тоғлар билан ўралган Лашкерак қишлоғининг зиёли оила вакиласи, оилада 3 фарзанд бўлган Замира Мирзакаримова таҳсил олган мактабда бўлди.

    Мактаб ҳовлисидан кириб борар эканмиз, икки юзи қип-қизил, тоза ҳаво ва меҳнатда тобланган ўқувчилар эътиборни тортди. Замира Мирзакаримова ҳам шу мактабда ўқиган йиллари худди шу ўқувчилар каби тоғдан тоққа ҳеч қандай қийинчиликларсиз чиқа оладиган, табиатнинг мўъжизасига тўла қишлоқнинг асл фарзанди сифатида ҳам меҳнатда, ҳам билимда қишлоқ аҳлига намуна бўлган.

    Тадбир аввалида сўзга чиққанлар Замира Мирзакаримованинг муваффақияти ҳамда филиалдаги фаолияти хусусида гапирди. Шундан сўнг профессор-ўқитувчилар, олиманинг синфдошлари, ака-сингиллари ҳамда шогирдлари сўзга чиқиб, илиқ фикрларини билдирди. Шунингдек, иқтидорли талабалар ва ўқувчилар тайёрлаган мусиқали ва шеърий чиқишлар иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди.

    Айниқса, ТДТУ Олмалиқ филиали талабаси Абдухалил Исматовнинг тоғлар қўйнида олис болалик хотираларини ёдга солувчи қўшиқлари, Бунёд Маҳмудовнинг ўқитувчилар ҳақидаги шеърлари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

    Шарқироқ сойлар, ям-яшил арчалар, осмонга туташ чўққилар бағрида улғайган Замира опа Мирзакаримова ўзи таҳсил олган мактаб ўқувчилар орасидан ўзи каби олима аёллар чиқишига умид билдириб, уларга ўзининг китоблар тўпламини ҳадя этди,дейилади филиал ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates