Ливан ҳужумда Исроилни айблади, бироқ Тел-Авив бу айбловларни рад этди.
30 март куни тушдан кейин БМТнинг тўрт нафар ҳарбий кузатувчиси яқинида снаряд портлаши оқибатида улар яраланди. БМТ сулҳ назорати ташкилоти (UNTSO) отишма манбасини аниқламади.
Reuters агентлигининг исм-шарифи ошкор қилинмаган икки хавфсизлик манбаси ҳужумда Исроилни айблади. Унга кўра, воқеа Ливан жанубидаги Рмейш шаҳри ташқарисида содир бўлган. Машинага зарба берилганида уч нафар БМТ техник кузатувчиси ва бир ливанлик таржимон бўлган.
Гутерриш идораси БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) томонидан тергов давом этаётганини билдирди, деб хабар беради report.az.