Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари арман позицияларига қарата ўт очганини маълум қилди

    Озарбайжон қуролли кучлари чегарадаги арманларнинг позицияларига қарата ўт очди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Хабарда айтилишича, Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмалари 1 апрель куни соат 22:00 да Гегаркуник вилояти ҳудудида ва 2 апрель куни соат 00:40 Сюник вилояти ҳудудидаги қишлоқларда арманларнинг позицияларига ўт очган.

    Шунингдек, Ереван Озарбайжон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган хабар, яъни 1 апрель куни соат 22:00 дан 22:10 гача Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан Озарбайжоннинг чегара зонасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган позицияларига ўт очилгани ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates