баннер
22 мар 2025
02:35

    Асал айниши мумкинми?

    Асалнинг айниши камдан-кам кузатиладиган ҳолат, лекин унинг ҳам таъми бузилиши мумкин экан.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг телеграмдаги саҳифасида бу бўйича қуйидаги маълумотлар келтириб ўтилган.

    Асал вақтидан олдин, пишиб етилмаган ҳолида йиғиб олинса ва таркибидаги намлик миқдори меъёридан юқори бўлса айниш эҳтимоли ортади. Шундай қилиб асаларилар ўсимликлардан шарбат йиғиб келишади ва таркибида 60 фоиз намлик бўлган нектарни асалга айлантиришади.

    Асал тайёр бўлган вақтда унинг намлиги ёки ундаги сув миқдори 14 фоиз — 21 фоиз даражага етади ва бу меъёр ҳисобланади. Шундан кейингина асаларилар асал қуйилган уячани мум билан қоплашади. Натижада ушбу асал тўлақонли етилади.

    Агар асаларичи асални пишиб етилишини кутмасдан йиғиб олган бўлса, ундаги намлик миқдори 21 фоиз дан кўп бўлиб, бу асални айнишига олиб келади. Асал йиғиб олингандан сўнг 1-3 ой давомида кристаллаша бошлайди ва қатлам ҳосил қилишга киришади.

    Айниган асал сақланаётган идиш юзасида суюқлик кундан-кунга кўпайиб боради ва у асосий массанинг ярмигача етади. Кейинчалик юқори қатламда кўпик ҳосил бўлиб, асал таъми бузила бошлайди. Унинг кўриниши ҳам одатий рангдан фарқ қилади. Бу айниган асал бўлиб, у истеъмолга яроқсиздир.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech