Тошкентдаги супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди

    Молия 20 сентябр 2024 704

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Maкрoиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

    Бу ҳақда Maкрoиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди.

    Қайд этилишича, мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

    Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.

    9 номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.

    4 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум.

    Таҳлил 8 август ва 12 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates