Асилбек Ашуров Чикаго университетининг тўлиқ грантини қўлга киритган илк ўзбекистонлик бўлди

    Таълим 19 феврал 2025 1426

    Президент мактаби ўқувчиси дунё бўйича 14-ўринда турадиган Чикаго университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилинди.

    Қайд этилишича, Асилбек Ашуров, у Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, у АҚШнинг нуфузли Чикаго университетига 420 000 АҚШ доллар миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, у Чикаго университетининг тўлиқ грантини қўлга киритган илк ўзбекистонлик ўқувчи сифатида тарихга кирди.

    Айтиш жоизки, Чикаго университети дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири бўлиб, халқаро миқёсда ўзининг илмий тадқиқотлари, юқори сифатли таълими ва кучли академик анъаналари билан танилган.

    QS “World University Rankings” ва “Times Higher Education” каби халқаро рейтингларда Чикаго университети доимий равишда энг юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 14-ўринда туради.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates