Aсоратлари жиддийроқ бўлиши мумкин — Нурмат Отабеков

    Ижтимоий тармоқларда коронавирус кўпайиб бораётгани ва аҳоли яна ниқоб тақиш режимига ўтишига оид турли хабарлар тарқалмоқда.

    Хўш, вируснинг қайси штамми кенг тарқалмоқда? Асоратлар қандай бўлади?

    Шу каби саволларга Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди:

    — Сўнгги 1 ҳафта 10 кун ичида бутун дунё бўйлаб вирус авж олиб бормоқда. Маълумотларга кўра асосан омикрон штамми тарқалмоқда,- деди Н.Отабеков.- Шунингдек омикрондан бошқа штамм касаллик чақирмаяпти деган фикрлар ҳам бор.

    Худди шундай, Ўзбекистон шароитида ҳам касаллик бир мунча кўтарилган. Сўнгги 7 кунни оладиган бўлсак сал кам 500 нафар беморни шифохонага ётқиздик ҳамда 350 нафарга яқин беморни шифохонадан чиқардик.

    Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳам асосан омикрон штамми кенг тарқалмоқда. У юртимизга кириб келганида асосан ёши катталарда аниқланган бўлса, эндиликда қатлам танламаяпти.

    «Бизни безовта қилаётгани шифохоналарга ҳам ўткир респиратор вируси ҳам коронавирусга чалинган беморлар мурожаат қилмоқда. Қачонки микс инфекция - 2 та юқумли касаллик қўзғатувчиси бир пайтда организмга юқадиган бўлса, унинг асоратлари ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин», дейди Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates