1 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Россия балиқчилик федерал агентлиги раҳбари И. В. Шестаков ва Астрахан давлат техника университети ректори А. Н. Неваленний билан учрашди.
Унда томонлар Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалини моддий-техник таъминотини янада мустаҳкамлаш, ўқув фаолиятини такомиллаштириш, ҳамда балиқчилик соҳасида малакали кадирларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маълумот учун: Астрахан давлат техника университети Россиядаги онлайн ишга қабул қилиш платформаси — https://hh.ru/ да Россиянинг энг яхши 100 та университетлари қаторига кирди.










