Астрахань областида 120 нафарга яқин ўзбекистонлик мигрантлар тўпланган

    Долзарб 21 октябр 2020 1057

    Астрахань области раҳбари Александр Шарыкин Россия ва Қозоғистон чегарасида Красноярск районининг Караозек ўтиш жойида мигрантларнинг тўпланиши муносабати билан ҳокимиятнинг федерал, область, муниципиал органлари ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

    Қозоғистон коронавирус эпидемияси туфайли ўз ҳудудига автомобиль транспортида киришни тақиқлаб қўйган. Мавжуд маълумотларга қараганда, ҳозир чегарада 130 та автомашинада тахминан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланган. Баъзи тахминларга кўра, меҳнат мигрантлари орасида атайин Қозоғистон ҳудуди орқали автомобилда ўтиш мумкин деган нотўғри хабар тарқатилган. Аслида эса, чегарани фақатгина Москва, Ростов Санкт-Петербург шаҳарларидан қатнайдиган махсус авиарейслар, ҳамда Волгоград областининг Волжск станциясидан қатнайдиган темир йўл транспорти орқали кесиб ўтиш мумкин.

    Астрахань вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган меҳнат мигрантларига иш берувчилар ватанига темир йўл транспорти орқали кетишга ёрдам беряпти.

    Россия ташқи ишлар вазирлигининг Астрахань областидаги вакили ташқи сиёсат идорасининг Ўзбекистон элчихонасига хабар юбориш режаси ҳақида хабар берган.

    Ўз ўрнида Роспотребнадзорга, маҳаллий ҳокимиятга ва ички ишлар органларига жамоат тартибининг сақланишини таъминлаш, ҳамда эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик вазифалари топширилган.

    Ундан ташқари Астрахань областида меҳнат мигрантларининг ноқонуний турар жойи шакллантирилишига уринишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилган, деб хабар беради Астрахань области губернаторининг матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates