Хўжаобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати. воқеа юзасидан аниқроқ маълумот берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 март куни соат 11:20 лар атрофида бир аёл туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносига чиққан.
Тезкор суриштирувларга кўра, видеодаги аёл ҳеч қандай ўз жонига қасд қилиш мақсадида томга чиқмаган.
Суҳбатда ўзи туман ҳокими билан биринчи маротаба учрашиш учун келган К. Д. Хўжаобод тумани ҳокими билан шахсан кўришиш ниятида бўлган. Ҳокимлик масъуллари томонидан «Туман ҳокими ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш учун чиқиб кетгани, мурожаатини қолдириши мумкинлиги айтилган.
Қўшимчасига ҳафтанинг шанба кунлари туман ҳокими сайёр қабул ўтказиши, рўйхатга олиниб, аниқ вақти белгилангач, маълум қилиниши ҳам билдирилган.
Мурожаатчи эса масъуллар мени алдашяпти, деган ўйга келган ва атрофдагиларни қўрқитиш мақсадида бинонинг том қисмига чиққан. Асло ўз жонига қасд қилиш нияти бўлмаганини таъкидлади.
"Туман ҳокими ҳақиқатдан ҳам ўша вақтда ҳудудларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш учун жойларга чиққан экан, келибоқ мен билан суҳбатлашди ва муаммоларимни тинглади, дея сўзини давом эттирди.
Туман ҳокими К. Д. билан учрашиб, уни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади. Учрашув давомида фуқаро расмий ишга жойланди. Мурожаатлари жойида ҳал этилди, айрим вақт талаб этиладиганларига эса аниқ муддатлар белгилаб олинди," дейилади расмий муносабатда.