Аутсорсинг хизмати бўйича ўтказилган давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди

    Мамлакатимизда 28 апрел 2023 1329

    1 млрд 577,5 млн сўмлик аутсорсинг хизмати бўйича ўтказилган давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

    Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 2023 йил 19 апрель куни ўтказилган 1 млрд 577,5 млн сўмлик давлат харидида Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг:

    • 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи);
    • 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
    • 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан аниқланди.

    Хусусан, ушбу харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг котиби фойдаланган компьютернинг ИП-манзили орқали электрон платформага юкланган.

    Мазкур ҳолат бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида Агентлик томонидан харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

    Агентлик тақдимномасига биноан Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 27 апрель куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates