баннер
23 апр 2025
10:05

    Австралияда 2,4 млн боланинг ҳаётини қутқарган рекордчи донор вафот этди

    Австралияда дунёдаги энг самарали донорлардан бири бўлган 88 ёшли Жеймс Харрисон вафот этди.

    У 18 ёшида қон плазмасини топширишни бошлаган ва 81 ёшга тўлгунга қадар ҳар икки ҳафтада бир марта бу ишни давом эттирган, деб ёзади BBCга таяниб "Нигоҳ" телеграм канали.

    Қайд этилишича, унинг плазмасида махсус зардоб тайёрлаш учун қўлланиладиган ноёб иммуноглобулин (anti-D) мавжуд бўлгани сабабли, у 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бу зардоб она ва бола ўртасидаги резус-конфликтнинг олдини олиш мақсадида резус омили манфий бўлган ҳомиладор аёлларга юборилади.

    Ҳаррисоннинг қонида бу иммуноглобулинлар нима сабабдан шунчалик кўп эканлиги ҳанузгача номаълум.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech