Австрия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик чегаралари кенгайтирилади

    Бизнес 4 декабр 2023 529

    Вена шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши ва бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов, Австрия Федерал Меҳнат ва иқтисодиёт вазирлиги бош директори Флориан Фраушер, Австрия Иқтисодий палатаси вице-президенти Филипп Гади, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама этилди.

    Кенг кўламли ислоҳотлар ва қулай сармоявий муҳит туфайли Австрия компанияларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши юқори экани таъкидланди. Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун фойдаланилмаётган кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

    Тадбирда инвестицияларни жалб этиш механизмлари, умуммавсумий туризмни ривожлантириш, “яшил” технологияларни жорий қилиш, муқобил энергетика, тоғ-кон саноати, инфратузилма ва темир йўлларни модернизация қилиш, тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш соҳасида, чорвачиликни ривожлантириш ва бошқа йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. Австрия томони мазкур соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 20 дан ортиқ таклифларни тақдим этди.

    Имзоланган якуний баённомада яқин келажакда икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги баён, Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим, Австриянинг Ўзбекистонда ташқи савдо ваколатхонасини очиш, ўзаро савдо тўғрисидаги ахборот базасини яхшилаш, шунингдек, йирик компанияларнинг ҳар икки давлатдаги кўргазмаларда иштирок этишини таъминлаш тўғрисидаги келишувлар акс эттирилди.

    Бизнес-форум доирасида Ўзбекистонда кимё ва тоғ-кон саноати, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган қўшма лойиҳаларнинг муваффақияти ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Кимё, тоғ-кон ва геология, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги аниқ лойиҳаларга Австрия назорат банки ва етакчи Австрия компаниялари томонидан молиялаштиришни жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.

    Ташкил этилган “B2B” ва “G2B” тарзидаги учрашув ва музокаралар якунлари бўйича савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма “Йўл харитаси” шакллантирилди. Унда эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини мониторинг қилиш механизми ҳам ўз аксини топди.

    Ташриф доирасида Австриянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан ҳам икки томонлама музокаралар олиб борилди. Конструктив фикр алмашиш чоғида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, чорвачилик, ёнғинга чидамли шиша ва изоляцион материаллар ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

    Умуман олганда, австриялик компанияларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиши юқорилиги ва мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларга сармояларни карра-карра кўпайтиришга тайёр эканлиги кузатилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates