Жорий йил 3 сентябрда Беларусь Республикасининг Витебск шаҳрида «Ўзбекистон – Беларусь: ҳамкорлик барқарор ривожланиш омили сифатида» мавзусида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форумининг ялпи мажлиси ўтказилди.
Беларусь Республикасининг Витебск шаҳрида ўтаётган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашди.
Жорий йил 23 июнда Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон–Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ҳудудлар, тармоқ уюшмалари раҳбарлари ҳамда 300 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди. Форум Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.
Жорий йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ҳудудларнинг сармоявий имкониятларини кенг тарғиб этиш ташаббуси доирасида Жиззах шаҳрида ҳудудий халқаро бизнес-форум ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида иштирок этдилар.
15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қувайтга расмий ташрифи арафасида ушбу мамлакат пойтахтида Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди.
2025 йил 30 январда Тошкент шаҳрида Франциянинг AIRBUS, Experto Consulting, Iveco Group, MND, Roxalex, Suez, Société Générale, ALSTOM, Veolia, nergy, EDF International Networks, Voltalia, Total Energies каби 50 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Франсия бизнес форуми бўлиб ўтди.
Жорий йил 28-29 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов амалий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб Анкара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон Ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари йиғилиши ва уч томонлама бизнес-форумида иштирок этди.
Жорий йил 16 январда Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Жорий йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳукуаро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади.