Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.
Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди.
Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.