Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

    2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

    • белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;
    • маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

    2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

    2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates