Перинатал маркази янгиланган бинода иш бошлади

    Саломатлик 12 декабр 2020 2506

    Сирдарёда лойиҳа қиймати 4,9 миллиард сўм бўлган вилоят перинатал маркази биноси фойдаланишга топширилди.

    1973 йилда қурилган ва 1985 йилда қайта таъмирланган 160 ўринли вилоят перинатал марказ биноси бугунги кун талабига жавоб бермай қолган эди. Олдинда 830 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш вазифаси турибди.

    Муассасада 2019 - 2020 йиллар давомида икки босқичли реконструкция ишларини бажариш учун 11,0 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқич учун 6,0 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ўтган 2019 йилда муассасанинг асосий биноси қайта реконструкция қилиш имконини берди.

    Қайта реконструкция қилинган бинога маҳаллий бюджет ҳисобидан 7 турдаги энг замонавий, юқори технологик имкониятга эга бўлган «My Lab» русумли кўп функцияли УТТ аппарати, болалар ва катталар учун сунъий нафас бериш аппарати, механик операцион стол, операция хоналари учун галогенли лампа, электро генератор-коагулятор, ЭКГ функцияли дефибриллятор монитори билан, вакуумли сўрғич аппаратлари, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар келтирилиб ўрнатилган.

    Натижада оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошди. Ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш, чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш имкони туғилди. Авваллари, ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз оналар қамраб олинган бўлса, энди эса бу кўрсаткич 100 %га етди.

    Бугун ушбу марказда қурилиш-таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи ниҳоясига етказилди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард 900 миллион сўм бўлган Марказнинг Гинекология бўлими биноси тўлиқ фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates