Chevrolet Cobalt учун яна шартномалар очилади

    Chevrolet Cobalt автомобили учун навбатдаги контрактация 5 июль куни очилади.

    Бу ҳақда UzAuto Motors маълум қилди.

    Маълум қилинишича, Chevrolet Cobalt автомобили хариди учун аввалги контрактация натижаларига кўра, тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган, шу жумладан бекор қилинган ҳажмлар бўйича шартномаларга шу йилнинг 5 июль куни соат 10:00 да навбатдаги контрактация очилади.

    Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Telegram-бот ҳамда UzAvtoSavdo иловасида навбатлар ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотлар бериб борилади.

    Эслатиб ўтамиз, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates