БАА компаниялари ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъуллари Бирлашган Араб Амирликларининг «Saned», «AS Unique Human Resourses», «Elite Employment Services» компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов, «Saned» компанияси бошқарувчи директори Омар Эйза Муҳаммад Замзам ал-Али, «AS Unique Human Resourses» компанияси бошқарувчи директори Абдул Самад ва бошқалар иштирок этган учрашувда Ўзбекистон ҳудудида касб-ҳунар ўқув курслари ташкил этиш, фуқароларни БААга ишга жалб қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Мамлакатимизда хавфсиз, уюшган ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш, фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилига ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    БАА томони йил охирига қадар «Saned» компанияси 1500 та хорижий фуқарони ишга ёллашни режалаштираётганини таъкидлади. Ташрифдан кўзланган мақсад БААда Ўзбекистон фуқаролари орасидан «хавфсизлик қўриқчилари» ваканцияси учун қуйидаги шартлар асосида танлаш ва ишга ёллаш эканлиги маълум қилинди.

    Унга кўра, фуқаролар давлат муассасаларини қўриқлаш ишларига жалб этилади, ойлик иш ҳақи 1600 дирҳамни (тахминан 435 АҚШ доллари) ташкил этади, иш берувчи яшаш жойи, тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни амалга оширади, авиачипта, ҳужжатларни расмийлаштириш, хавфсизлик ва меҳнат фаолияти учун лицензиялар билан таъминлайди.

    Талабгорлардан эса 21 ёшдан 38 ёшгача бўлган эркаклар, асосан инглиз тилини билиш (смена давомида бирор бир ҳолат юзага келган тақдирда, инглиз тилида ёзма равишда хабардор қилиш имкониятига эга бўлиш), касбий (тасдиқланган) маҳорат ёки иш тажрибасининг мавжудлиги талаб қилинади.

    Музокаралар якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан танловлар ташкил этиш, номзодларни танлаш ва барча зарур чораларни кўриш бўйича келишувга эришилди. Ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида БАА компаниялари профессионал ўқув марказларини ташкил қилиш, жумладан, ушбу марказни Наманганда очиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates