Баҳодир Жалолов Мустақиллик дарсида иштирок этди

    Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги ўқув йили очилиш муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ва Мустақиллик дарслари ташкил этилди.

    ЎзДЖТСУ ахборот хизмати хабар беришича, тадбир аввалида университет ректори Махмуджон Болтабаев кириш имтиҳонларидан юқори балл тўплаб, талабаликка тавсия этилган барча йигит-қизларни муборакбод этди.

    Янги ўқув йилининг очилиш маросими шу тариқа “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Мустақиллик дарсларига уланиб кетди.

    Мустақиллик дарслари Токио Олимпиадаси ғолиби Баҳодир Жалолов иштирокида ўтказилди.

    Унда иштирок этган талабалар Токио Олимпиадаси ғолиби билан очиқ ва самимий мулоқат қилди.

    Шундан сўнг, 1-курсга қабул қилинган талабалар илм даргоҳида спортчи-талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates