Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланди

    Евроосиё от спорти ассосиацияси вице-президенти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

    Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибидан федерация вице-президентларини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган эди.

    Таъкидлаш керакки, ушбу юксак лавозимга номзодлар орасида Хитой, БAA, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилди.

    Овоз бериш натижаларига кўра, ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates