Блогерлар “Стратосфера” осмонўпар биносидан – 260,9 метр баландликда жойлашган бинонинг 121-қаватига кўтариб, тўпни саватчага ташлашга қарор қилишди.
Рекордни янгилаш учун 1000 дан ортиқ уриниш ва 25 соат керак бўлди.
Илгари ўша блогерлар тўпни саватчага 161 метр баландликдан туширишган бўлса, 2018 йилда уларнинг рекорди How Ridiculous канали муаллифлари томонидан янгиланганди. Улар тўпни саватчага 200 метр баландликдан туширишга муваффақ бўлишган эди, деб хабар беради mir24.tv.