Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази очиқ чемпионатида Тошкент шаҳри ва вилояти жамоаларидан ташқари, Қирғиз Республикаси ва Россия Федерациясининг бир қатор жамоалари иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клуби жамоаси, Тошкент вилояти жамоаси, Тошкент шаҳри жамоаси, “Гиннес 29” (Қирғиз Республикаси) жамоаси, “Эделвейс” (Қирғиз Республикаси) жамоаси, Хакасия Республикаси (Россия Федерацияси) жамоаси.
Юнусобод туманидаги 2-сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилаётган ушбу мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари номига бугун аниқлик киритилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати