Балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди

    Балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

    Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

    "Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.