Балиқчиликда турларни диверсификация қилиш бўйича минтақавий ҳамкорлик қилинмоқда

    Улар орасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон вакиллари бор.

    Аквакультурани диверсификация қилиш бўйича Тошкентда ўтказилган Минтақавий семинар Озарбайжон, Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркия вакилларини бирлаштирди.

    Тошкентда бўлиб ўтган семинар ФАО — Туркия ҳамкорлик дастури (FTPP-II) доирасида ишлаб чиқилган “Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркияда балиқчилик хўжалиги ва аквакультурани барқарор бошқариш учун салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва “Ўзбекбаликсаноат” уюшмаси билан биргаликда кичик фермерлар ва билим тарқатиш хизматлари ходимларига мўлжалланган аквакультурани диверсификация қилиш бўйича минтақавий семинар ташкил қилди.

    Семинарда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

    ФАОнинг Балиқчилик ва аквакультура бўйича катта мутахассиси Ҳайдар Ферсой барқарор ривожланиш учун аквакультурани диверсификация қилиш муҳимлигини таъкидлаб, иштирокчиларга FISHCap лойиҳасининг асосий мақсади балиқчилик ва аквакультура соҳасидаги илғор тажрибаларни бенефициар мамлакатлар ўртасида тарқатиш эканлигини қайд этди.

    Семинар давомида Европа ва Ўзбекистон вакилларининг амалий тадқиқотлари ва маърузалари, шунингдек, турларни диверсификация қилишнинг ҳозирги ҳолати бўйича маълумотларни ўз ичига олган мамлакат тақдимотлари ўтказилди. Таъкидланганидек, турларни диверсификация қилиш аквакультуранинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшса-да, мамлакатда янги турларни жорий этиш молиявий жиҳатдан қиммат ва техник жиҳатдан қийин бўлиши мумкин. Шу муносабат билан, аквакультуранинг янги турларини муваффақиятли жорий этиш истиқболларини баҳолашда давлат ва хусусий сектор ўзларининг мавжуд ривожланиш ресурсларини баҳолашлари муҳимдир.

    Маълумот учун, ФАО-Туркия ҳамкорлик дастури Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон ва улардан ташқарида ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда қашшоқликни камайтириш, ўрмонларни барқарор бошқариш, чўлланишга қарши курашиш ва экотизимларни сақлашга кўмаклашишни мақсад қилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates