Турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккита таркиб билан қатнашмоқда. Дастлабки кун баҳсларида Сотиволдиева ҳамда Жамоловадан иборат Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Бангладеш II жамоасини 21:13, 21:16 ҳисобларида мағлуб этди.
Мусобақада Ўзбекистон, Бангладеш (2 тадан жамоа), Непал, Шри-Ланка давлатларидан 6 та жамоа қатнашмоқда. Турнир мураббийлар учун келаси йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан оптимал таркибни саралаб олиш имкониятини беради.
Регламентга кўра, бугун қизларимиз саралаш босқичи доирасида барча рақиблар билан ҳисоб-китоб қилади. Эртага плей-офф баҳслари ўтказилади.