Банк картасидаги пуллар талон-торож қилинди

    Х.М. ўзининг телефонидаги "Click" мобил иловасига банк картасини улаб, жами 6.326.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзлаштирган.

    Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Ш.С. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс фирибгарлик йўли билан банк картасида бўлган жами 6.326.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини билдирган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ш.С. исмли фуқаронинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Қарши туманида яшовчи, 2004 й.т., Х.М. эканлиги аниқланган.

    Х.М. ўзининг телефонидаги "Click" мобил иловасига банк картасини улаб, пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

    Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳурматли фуқаролар банк карталарингиз маълумотларини ҳеч кимга берманг, дея огоҳлантирмоқда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates