«Маърифат улашиб» карвони ЖДПУда

    «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида университетга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Асрор Мўмин, Шоди Отамурод ва Меҳри Абдураҳмонов ташриф буюрди.

    Адиблар гуруҳи дастлаб университет ректори қабулида бўлди. Самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтган учрашувда университет ректори меҳмонларга айни кунларда 50 йиллик тантаналарга тайёргарлик ишлари ва талаба ёшларга, хусусан, адабиётга, ижодга ошно бўлган иқтидорли талабаларга яратилган шароитлар ташкил этилганига 3 йил тўлган «Изланиш» клуби фаолияти ҳақида ҳикоя қилди.

    Шундан сўнг меҳмонлар университет «Профессорлар боғи»да ташкил этилган бадиий-мусиқий кечанинг меҳмони бўлди.

    — Бугун жуда бир катта анжуманнинг А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетида республикамиз бўйлаб давом этаётган «Маърифат улашиб» лойиҳасининг иштирокчисимиз. Учрашувларнинг дебочаси айнан Жиззах давлат педагогика университетида бўлиб ўтиши бежиз эмас. Чунки Жиззах вилоятига маърифатни, маънавиятни айнан шу университетнинг битирувчилари бўлажак педагоглар тарқатади. Учрашувга «изланиш» клубининг адабиётга, ижодга шеъриятга, таржимага. публицистикага қизиқувчи ижодкор талаба ёшларнинг йиғилгани нур устига аъло нур бўлди. Нега деганингизда, мана шу даврада айтилган фикрлар, эзгу ғоялар занжир каби ёшлар устозлар орқали бутун вилоятга етиб боради. — дейди шоир ва таржимон Асрор Мўмин.

    «Профессорлар боғи»да яъни очиқ осмон остида «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ташкил этилган учрашув иштирокчилар учун бетакрор ва унутилмас бир кеча бўлди. Унда меҳмонлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб бериш билан бир қаторда бугунги учрашувларнинг асл моҳияти биз орзу қилаётган Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси яққол акс этадиган, халқимиз интилаётган ва эл-юртимиз бахтиёр яшайдиган маърифатли жамиятни қуриш ва ушбу улуғ ниятни амалга ошириш эканлигини таъкидлашди.

    — Айни пайтда олийгоҳимизда илмий, ижодий ва китобхонлик муҳити ҳукм суриб турибди. Бугун республикамизни бир қанча таниқли шоир ва ёзувчилари университетимизга ташриф буюриб ўзларининг ижоди ва улуғ шоирларимизнинг намуналаридан ўқиб беришди. Бугунги учрашув илмий, ижодий ва публицистик йўналишларда талабаларни маънавий томондан ўстиришга хизмат қиляпти, десам хато қилмаган бўламан. — дейди «Изланиш» клуби аъзоси, талаба Ҳилола Тилабова.

    Адиблар ЖДПУга бириктирилган мактабларга ташриф буюришди.

    Шундай давра суҳбатларидан бири бугун Жиззах давлат педагогика университетига бириктирилган 23 ҳамда 30 умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. «Маърифат улашиб» номли ижодий тадбир аввалида учрашув меҳмонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Асрор Мўмин ҳамда шоир Шоди Отамурод ўқувчи ёшларни ижод намуналари билан баҳраманд қилди. Шунингдек, меҳмонлар учрашув давомида бугунги ижодий муҳит, китоб мутолааси, ижодкорлар ҳаёти, бугуннинг адиблари хусусида қизиқарли маълумотлар билан улашди, ва тингловчиларга ўзларининг ҳаёт, талабалик ва муҳаббат ҳақидаги шеърлари, шоир Расул Ҳамзатовнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарларини ўқиб беришди.

    Адиблар дастхати туширилган китоблари фаол талабаларга тақдим этилди.

    Талабаликдек жўшқин фасл бормикан? Туйғуларини мисраларга сингдиришга ҳаракат қилган, дилидагини тилларга моҳир рассомдек рангин бўёқлар билан безаган ижодга меҳр қўйган талаба ёшлар бугун бир даврага йиғилишди. Жиззах давлат педагогика университети талаба ёшлари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоирлар Асрор Мўмин ва Шоди Отамурод билан бўлиб ўтган ижодий учрашув ана шундай беғубор туйғулар ва ёшлик ҳаяжонларига бой бўлди.

    Учрашувда, Бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари шоир ва таржимон Асрор Мўминнинг ижодга кириб келишидан то бугунги кунга қадар эришган ютуқлари ҳақида қизиқарли ҳикояларни тинглашди. Шоир Шоди Отамуроднинг Ғаллаоролнинг олис қишлоғида кечган болалиги билан воқеалар, ижод намуналари, айниқса ёшлик ва муҳаббатни тараннум этувчи шеърлари ёшларга жуда манзур бўлди.

    Адиблар иштирокида «Гулхан атрофида» адабий-бадиий кеча ўтказилди.

    Жиззах давлат педагогика университети Талабалар турар жойида «Маърифат улашиб» лойиҳаси меҳмонлари, ёзувчи ва шиорлар иштирокида адабий кеча ташкил этилди. Адабий кечани университет проректори С.Назарқосимов очиб берди. Гулхан атрофида йиғилган талаб ёшлар шоир ва таржимон Асрор Мўмин, Шоди Отамурод, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси масъул ходими Нилуфар Алламуродова ижодидан баҳраманд бўлишди. ташриф буюришди. Талабалар турар жойида ёшлар билан «Гулхан атрофи»да ташкил қилинган маънавий кеча қизғин баҳс-мунозара билан давом этди. Турли викторина ва мушоираларда ғолиб бўлган талаба ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди. Маънавий кечага талабалар томонидан тайёрланган мусиқий дастур якун ясади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates