Транспорт назорати соҳасида хориж тажрибаси ўрганилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, «Рақамли транспорт» маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.

    Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув давомида қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.

    Бу бежиз эмас, албатта. Ҳайловчиларнинг узоқ масофаларга дам олиш режимига амал қилмай юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланишлари оғир оқибатларга, турли даражадаги йўл-транспорт ҳодисаларини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, юк ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг оғирлик ва ҳажм параметрларига амал қилмасдан бошқаришлари йўлларнинг сифат даражаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Юқоридаги салбий ҳолатларни ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида, Полша автомобиль транспорти инспекцияси вакилларининг мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этилиши, иш тажрибаси ўрганилди ва мамлакатимизда амалиётда тадбиқ этиш кўзда тутилган.

    Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт назорати инспекцияси ва Полша автомобиль транспорти инспекцияси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates