Ҳайит байрами кунлари Тошкент метросининг иш вақти жадвали маълум қилинди

    Транспорт 27 март 2025 1441

    Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин бошланади.

    Айём муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади.

    30 март Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

    Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.