Учрашувда иккала томон ҳамкорлик масалалари бўйича мулоқот қилди.
— Мамлакатларимиз ҳам икки, ҳам кўп томонлама муносабатларда мисли кўрилмаган ўсишни бошдан кечирмоқда. 2025 йилда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари турли соҳалардаги Ўзбекистон Озарбайжон ҳамкорлигининг улкан кун тартибини илгари суриш учун биргаликда ҳаракат қилади, — дейилади хабарда.