Байрам кунлари “Aфросиёб” поездига чипталар топилмайди, деган эътирозларни мутасаддилар қандай изоҳлади?

    Йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда.

    “Байрам муносабати билан “Aфросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездига чипталарни харид қилиш имкони йўқ” деган фикрлар пайдо бўлди. Бу фикрлар ҳамда мурожаатларга "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ расмий муносабат билдирди.

    Унда ёзилишича, мамлакатимизда анъанавий тарзда нишонланадиган байрамлар, қишки таътил, қолаверса сайёҳлик мавсуми мобайнида темирйўл транспортига бўлган талаб ортмоқда. Темир йўл транспорти хавфсиз ва ишончлилиги боис, йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис, байрамлар арафасида чипталар йетишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.

    "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ томонидан имкониятдан келиб чиқиб, байрам арафаси ва байрам кунларида қўшимча йўловчи поездлар, қўшимча вагонлар ҳам қўйиб келинмоқда.

    Жумладан,

    20, 22-апрель кунлари “Тошкент — Хива — Тошкент” йўналишида 2 та қўшимча рейс;

    21—24 апрель кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида 4 та қўшимча “Aфросиёб” электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди.

    Ҳозирда ҳар куни юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та "Aфросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларига эса 30 га яқин йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилган. Темир йўл транспорти орқали бир суткада 25 000 дан зиёд йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилмоқда.

    Самарқанд, Бухоро, Қарши каби шаҳарларга нафақат “Aфросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди, балки бошқа йўловчи поездларда ҳам ҳаракатланиш мумкин.

    Йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан сотувга чиқарилади, шу муддатда йўловчилар чипталарни чиптахоналарда ёки электрон тарзда расмийлаштиришлари мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates